Фазодаги Европада ҳаёт мавжудлиги аниқланди
Бу қизиқ
−
26 Июнь 2020
16448NASA олимлари Ердан ташқари, қуёш тизимида ҳаёт мавжуд бўлган жойни аниқлади. Тадқиқот Юпитернинг йўлдоши – Европада муносиб шароитлар пайдо бўлганлигини кўрсатди. Бу ҳақда “Eurekalert” хабар бермоқда.
Европа бир неча километр қалинликдаги музликлар билан қопланган. Аммо муз остида океан ётади. Олимлар ундаги океан қуёш нурларидан ҳимояланган, деган хулосага келди.
Янги илмий ишларнинг бир қисми сифатида мутахассислар ушбу океаннинг пайдо бўлиши ва эволюцияси босқичларини кўрсатадиган компьютер моделини ишлаб чиқишди. Бу йўлда 1989 йилда ишга туширилган Галилео сунъий йўлдошидан олинган маълумотлардан фойдаланилди.
Натижалар Европада сувнинг таркибида бўлган минералларнинг йўқ бўлиб кетиши, сувнинг кўтарилиши ва радиоактив емирилиш натижасида юзага келганилигини кўрсатди. Муаллифлар табиий йўлдош ядроси, силикат қатлами ҳамда океаннинг таркиби ва физик хусусиятларини моделлаштиришга муваффақ бўлишди.
Минераллар турли хил чуқурлик ва ҳароратларда учувчи элементларини йўқотиши маълум. Олимлар ер ости бойликларидан чиқиши керак бўлган учувчи моддаларнинг массасини аниқлашди ва улар океаннинг ҳақиқий ҳажмига мос келишига гувоҳ бўлишди. Бу дегани минераллар ҳали ҳам йўлдош сувларида мавжуд.
Дастлаб, Европа океанида ўрта даражада кислота, карбонат ангидрид, калций ва сульфатнинг юқори миқдори бўлган. Энди унинг таркиби хлорид билан бойиган ва Ер океанларининг таркибига яқинроқ бўлиши мумкин.
"Биз ишонамизки, бу океанда ҳаёт бор”, дея хулоса қилди олимлар.
LiveБарчаси