Фарғонадаги кийим бозорида жанжаллашганлар жазоланди
3-саҳифа
−
27 Июль
511424 июль куни Фарғона шаҳри марказидаги бозорда тадбиркор ва бозор маъмурияти ходимлари ўртасида жанжал юзага келган эди. Унда қатнашганлар жаримага тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан бозорда жанжаллашганларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-, 194-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.
Суд маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, Фарғона шаҳар савдо мажмуасида фаолият олиб борувчи 4 нафар савдогар, Д.Н, Д.О, Ш.Қ, О.И,ларга ҳамда 4 нафар бозор маъмурияти ходимлари Ф.Ш, О.М, З.Х, Ж.Т ларга МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми тартибида жарима жазоси тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сурхондарёдаги бозорда ИИБ ходимлари билан жанжаллашган сотувчи аёл жаримага тортилганди.
LiveБарчаси