Бозорда ИИБ ходимлари билан жанжаллашган сотувчи аёл жаримага тортилди (видео)
3-саҳифа
−
08 Июнь
9164Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги деҳқон бозорида сотувчи аёл ва ИИО ходимлари ўртасида низо келиб чиққани ва ходимлар аёлни олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеода тасвирланган ҳолат 2023 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган.
“Шўрчи деҳқон бозорининг ўртасида, яъни йўлларга озиқ-овқат маҳсулотларини чиқариб сотаётган вақтда, жамоат тартибини сақлаш мақсадида туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан қаршилик кўрсатган сотувчи Х.А. туман ИИБ ходимлари ва ППХ ходимлари томонидан далолатнома қилинаётган вақтда ИИБ ходимларининг қўлидаги далолатномани йиртиб ташлаб, уларни ҳақорат қилган”, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Туман ИИБ биносига олиб келинган сотувчи аёлга нисбатан ҳужжатлар тўпланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан аёлга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни уч миллион уч юз минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Сурхондарёда солиқчига тузлама сувини сепган сотувчи аёллар жазоланганди.
LiveБарчаси