Фарғонадаги кийим бозорида жанжал чиқди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июль
11392Ижтимоий тармоқларда “Фарғона шаҳар савдо мажмуаси”да тадбиркорлар ўзаро муштлашаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Гап шундаки, бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган, аммо кўплаб тадбиркорларнинг бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб, тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, хусусан, Миллий гвардия ходимлари ҳам. Мазкур вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг “Фарҳод” бозорида сотувчилар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққанди.
LiveБарчаси