“Фарҳод” бозорида сотувчилар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида жанжал бўлди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май
15357Кеча, 15 май куни “Фарҳод” бозорида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва сотувчилар ўртасида содир бўлган жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бунга Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келган. Улар ноқонуний ерусти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борган.
Фуқаролар қаторида қулупнай сотаётган, ушбу бозорда мунтазам жанжал чиқариб турадиган фуқаро Г.С. ва Б.М.лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва фаол қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарган.
Шундан сўнг, фуқаролар ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-1 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилди”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси