Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
08:23 968 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина Учкўприк тумани ҳудудида текширилган. Унинг салонида 4 кг 41 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, мазкур фуқаронинг уйидан ҳам 867 гр “гашиш” моддаси олинган. Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситалари унинг 1980 йилда туғилган тоғасига тегишли экани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу моддалар қўшни республикадан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида юк машинанинг ғилдиракларидан қарийб 20 кг оғирликдаги гиёҳванд модда топилганди.
Live
Барчаси