Фарғонада “опий” ва “гашиш” сотаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Ички ишлар вазирининг фармойиши асосида жорий йилнинг 16 февраль куни Фарғона вилоятида олиб борилган “Тозалаш” комплекс тезкор профилактик тадбирларида навбатдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида 1963 йилда туғилган, муқаддам судланиб, суд томонидан хавфли рецидивист деб топилган шахс қўлга олинди. У яшаш хонадони олдида “махсус харидор”га 130 миллион сўм эвазига 1 килограмм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

ДХХ Фарғонада қорадорига қарши рейдда 8 кишини ушлади north_east

ДХХ Фарғонада қорадорига қарши рейдда 8 кишини ушлади

Қувасой шаҳрида эса 1993 йилда туғилган шахс бошқариб бораётган Монза русумли автомашина шаҳарнинг Қўприкбоши кўчасида тўхтатиб текширилди. Автомашина салонида 601 грамм “гашиш” ва 3 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида олиб борилган “Тозалаш” комплекс тезкор-профилактик тадбирлари доирасида 86 та жиноий, 853 та маъмурий – жами 939 та ҳолат аниқланганди. 98 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 889 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. 49 та жиноят фош этилиб, 31 нафар қидирувдаги шахс ушланган. 1167 нафар шахс расмий огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона гашиш опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг