Фарғонада маҳалла ариғига қон оқизган шахс жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги маҳаллалардан биридаги ариққа қон оқизилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими давлат инспекторлари томонидан Жўйдам маҳалласи, Яккатут кўчасида ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилган. Ўрганиш жараёнида фуқаро М.М. томонидан уй хўжалигида ҳосил бўлган суюқ маиший чиқиндилар маҳалла ҳудудидаги ариққа оқизилаётгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси (cув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқаро 1 млн 236 минг сўм миқдорида жаримага тортилган. Шу билан бирга, ҳолатнинг такрорланмаслиги ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўзсув каналига текстиль компаниялари бўёқ қолдиқларини оқизгани ва бунинг ортидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан жиноят иши қўзгатилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона қон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг