Фарғонада криминал авторитет “Положенец” қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
22 Июнь
37653Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Положенец” номи билан танилишга ҳаракат қилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Келтирилишича, ушбу шахс 1990 йилда туғилган, Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани “Баланд масжид” МФЙ Наврўз кўчаси 14-уйда яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси(Талончилик) 2-қисми билан судланган Эгамбердиев Абдулло Таваккал ўғлидир.
Қайд этилишича, унинг Марғилон шаҳри ҳудудида “Положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушган.
Аниқланишича, у 2022-2023 йилларда “Бахти Ташкентский” номи билан танилган криминал авторитет Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда “Салимбойвачча” – Салим Абдувалиевлар билан танишиб, улар билан яқин алоқада бўлган ҳамда жиноят оламида ном чиқаришга ҳаракат қилган. Олиб борилган тезкор тадбирда у Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 28-моддаси орқали 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз ҳам ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ичи ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингиз сўралади”, дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда давом этган “тозалаш” ишларида “Салимбойвачча”, “Бахти Ташкентский” ва “Саидазиз медгородок” сингари кўча аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Жорий йилнинг 11 июнь куни “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят иши юзасидан суд жараёни бошланди.
Шунингдек, май ойи охирида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев устидан суд бошланиб, у 10 та модда бўйича айбланди. Бундан ташқари, унинг акаси ва ўғиллари иши ҳам судда кўриладиган бўлди. 3 июнь куни бўлиб ўтган якуний судда “Бахти Ташкентский” ва у билан бирга жиноят содир этганликда айбланаётган яна 36 кишига қўйилган айблов юзасидан прокурор якуний хулосани ўқиб эшиттирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь