Фарғонада қиз уни олиб қочмоқчи бўлган йигитдан қутулиб қолди (видео)
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2023
21601Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бир йигит қизни мажбурлаб қора рангли Lacetti’га солиб, олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида воқеа жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 11:07 лар атрофида шаҳардаги “Туягу” МФЙ ҳудудида содир этилгани аниқланган.
Аниқлик киритилишича, видеода тасвирланган қизни олиб қочишга уринган йигит Марғилон шаҳрида 2002 йилда туғилган фуқаро бўлган.
“Кўчада кетаётганини кўриб, гаплашиб олиш учун ёнига борган эдим, уришиб кетди. Кейин уни гаплашиб оламиз, деб машинага чиқармоқчи бўлдим, . Қилган ишимдан пушаймонман. Масалани тўғриликча ҳал қилишим керак эди, қайтиб бу хатони қилмайман”, деган йигит.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят ИИБ назоратига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъэздга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, мазкур жиноятни 1994 йилда туғилган А.Й. содир этган. Шаҳар ИИББга кўра, ҳолатга қонуний баҳо берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь