Фарғонада қарийб 190 млн сўмлик дарахтлар кесиб ташланди
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 2023
3002Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятнинг Қўқон шаҳар “Олтин водий” МФЙ Мовароуннаҳр кўчасида яшил майдон йўқ қилиниб, дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Фарғона вилояти Экология бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳудудда икки туп қимматбаҳо дарахтларни қурилиш жараёнида тагидан кесиб, илдиз қисмлари билан кўчириб ташлагани аниқланган.
“Дарахтларни кесиш жараёнида бу ҳақдаги фармон талабларига риоя қилинмагани сабабли, фуқаро К.А.нинг ўсимлик дунёсига етказган 184 млн 800 минг сўмлик зарари ҳисобланиб, расмийлаштирилган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига тақдим этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 4 туп дарахт кесган раҳбар жарима ва 400 туп кўчат экиш билан жазоланганлиги ҳақда хабар берган эдик.