Қурилишда дарахтларни шикастлантирганлик учун жавобгарлик белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда кеча, 21 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган қонунда сўз боради.

Ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Бундан ташқари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, унинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши ҳам белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган фуқаро табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар келтирганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон дарахтлар жавобгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг