Фарғонада гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида хонадонида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Кеча, 20 декабрь куни 1972 йилда туғилган, Қўқон шаҳар, Бобур кўчасида яшовчи фуқаро Б.Ю.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, оғилхонасида 1 кг “Опий” ва 50 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланган. Ушбу гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 моддаси билан 273-моддаси 5-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон ва Фарғонада Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганлар ушланганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона гиёҳвандлик моддалари Марихуана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг