Фарғонада бир аёл уч кишини пичоқлади
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
14984Фарғонада аёллар ўртасида чиққан жанжал пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳакқда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида содир бўлган.
М.М.(аёл) Олтиариқ тумани Бозорбоши маҳалласи, “Яшилхиёбон” номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р. ҳамда У.Р.лар билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми "м" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси биноси олдида фуқаро ўзини ёқмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинганди.
LiveБарчаси