Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ички ишлар биноси олдида фуқаро ўзини ёқмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни фуқаро М.А. (ИИБ олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёлнинг қизи) Фарғона шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 2 250 000 сўм пул эвазига 4 нафар шахсга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. У келишилган пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, фуқаро М.А. вояга етмаган Д.Ф. ва Х.М.ни ўзига моддий жиҳатдан қарам қилиб, яшаш уйида тутқунликда сақлаб келган. Уларни эркак мижозларга моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди, 131-моддаси 1-қисми  ҳамда 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У 16 ноябрь куни Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

19 ноябрь куни айбланувчи М.А.нинг бошқарувида бўлган Malibu машинаси Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 30-уй ёнида тургани аниқланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Автоуловдан 2 дона пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашё тариқасида олиниб, машинанинг қонуний эгаси М.А.га тилхат орқали топширилган.

Шунингдек, ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан бошқарма раҳбарияти суҳбатлашиб, ҳолат юзасидан тушунтиришлар берган.

"Шу ўринда, фуқароларимиздан юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат берилмасдан туриб, ноўрин хулоса қилмасликларини сўраб қоламиз", дейилади ИИБ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг