Фарғонада 2 та машина тўқнашиб, пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 3809 1 дақиқа
Фарғона вилоятида Spark ва Lacetti тўқнашиб кетиб, улардан бири йўл четида турган пиёдани ҳам уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 8:10 ларда Ёзёвон туманида Мустақиллик ва Андижон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. Унда орқага қайрилмоқчи бўлган Spark’ка Lacetti автомобили келиб урилган.
Шундан сўнг, Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 1991 йилда туғилган пиёдани ҳам уриб юборган. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборганди.
Live
Барчаси