Фаластиндаги уруш ортидан Покистонда Янги йилни нишонлаш тақиқланди
Олам
−
29 декабр 2023 7011 1 дақиқа
Покистон муваққат бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар Фаластин билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакатда барча Янги йил байрамларини нишонлашни тақиқлади. Бу ҳақда “Geo” телеканали хабар берди.
"Мен барча покистонликларни фаластинликлар билан бирдамликка чақираман. Покистон халқи мотамда. Вазиятни инобатга олиб, Покистон ҳукумати Янги йил билан боғлиқ барча тадбирларни тақиқлашга қарор қилди", деган Какар теледаструда.
Маълумот учун, БААнинг Шаржа шаҳри ҳам Фаластин билан бирдамлик сифатида Янги йил байрамини нишонлашни чеклаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда давлат ташкилотларининг бюджет ҳисобидан Янги йилни нишонлаши тақиқланганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр