Фаластин – Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради
Спорт
−
04 Сентябрь 2019
4831Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олиш арафасида турибди. Эртадан Осиёнинг бир қатор шаҳарларида мундиал саралаши ўйинлари ўтказилади.
Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Кеча, 3 сентябрь куни Ўзбекистон МТЖ аъзолари Фаластинга етиб борди.
Ушбу ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Децин ёрдам беради, деб ёзмоқда ЎФА.
Фаластин – Ўзбекистон
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).
Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь