Фаластин фракциялари Пекинда келишмовчиликни тугатиш декларациясини имзолади

Олам

image

Фаластиннинг 14 та фракцияси вакиллари, жумладан Фаластин миллий озодлик ҳаракати ва ҲАМАС бўлинишни тугатиш ва Фаластин миллий бирлигини мустаҳкамлаш декларациясини имзолади. Ярашув музокаралари Пекинда 21-23 июль кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Айтилишича, Хитой ҳукумати Фаластинга Пекинда ярашув бўйича маслаҳатлашувлар учун платформа тақдим этган. Фаластиннинг турли фракциялари вакиллари ўртасидаги музокаралар бугун, 23 июль куни эрталаб расман якунига етган.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И фракцияларни консенсусга эришгани билан табриклади. Унинг таъкидлашича, Хитой фракцияларнинг ярашувга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлайди. Ҳужжатнинг имзоланишига Исроил расмийлари ҳозирча жавоб бермаган.

"Бош котиб Фаластин фракциялари томонидан Пекин декларацияси имзоланганини олқишлайди. Бу Фаластин бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Бош котиб фракцияларни барча келишмовчиликларни мулоқот орқали енгиб ўтишга чорлайди ва ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларини бажаришга чақиради”, дейди БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

Ҳужжатни имзолаш маросимида ҲАМАС делегацияси раҳбари Мусо Абу Марзук “Бу тарихий лаҳзадир” деди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир “келишув курсини якунлаш ва пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш” учун ушбу декларацияни амалга ошириш муҳим.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин фракция Пекин ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг