Фьюрининг отаси рақиб жамоа аъзосига “калла қўйгани” учун узр сўради
Спорт
−
14 Май
3196Аввалроқ, Тайсон Фьюрининг отаси Жон Фьюри Саудия Арабистонида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик жамоаси аъзолари билан муштлашгани хабар қилинганди.
Бироз вақт ўтгач Жон Фьюри Усик жамоаси аъзолари билан муштлашгани учун узр сўради.
Фьюри Саудия Арабистони Украина вакилларига бақириб, сўнг улардан бирига бош билан зарба берди, шундан сўнг томонларни ажратишга тўғри келди.
“Ҳаммадан чин дилдан узр сўрайман. Ҳиссиётлар ва асабийлик кучайиб бормоқда. Ўғлимнинг ҳурмати мен учун муҳим. Олган жароҳатим мени безовта қилмайди, биз жанг қилиш учун яшаймиз. Бу мен учун нормал ҳолат”, дейди катта Фьюри.
Маълумот учун, Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги жанг 18 май куни бўлиб ўтади. Ғолиб томон оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланиб, махсус камар билан тақдирланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь