Жанг олди жанг. Фьюрининг отаси Усик жамоаси аъзосига зарба берди (видео)
Спорт
−
14 Май
4169Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони британиялик Тайсон Фьюрининг отаси Жон Фьюри Саудия Арабистонида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик жамоаси аъзолари билан муштлашди.
Фьюри ўз жангчиси номини айтиб ўтирган Усик жамоасига бақириб юборди, сўнг аъзолардан бирига боши билан зарба берди, шундан сўнг жанжал келиб чиқмаслиги учун томонларни ажратишга тўғри келди.
Қайд этиш жоиз, Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги жанг 18 май куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Тайсон Фьюри 35 ёшда. У ўтган йили октябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида камерунлик MMA жангчиси Франсис Нганнуни мағлуб этганди. Александр Усик эса 37 ёшда. 2023 йилнинг август ойида у британиялик Даниель Дюбуани тўққизинчи раундда мағлубиятга учратганди.