Эйфель минорасида бомба борлиги ҳақида хабар берилди

Олам

image

Бугун, 12 август куни Франциянинг Париж шаҳридаги Эйфель минораси ва унинг атрофидаги одамлар бомба борлиги ҳақидаги огоҳлантириш туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди

Қайд этилишича, бугун эрталаб ҳудудда бомба ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабар келиб тушган. Шундан сўнг бинонинг уч қавати ва унинг атрофидаги жойлардан одамлар олиб чиқилган. Сапёрлар гуруҳи ҳудудда қидирув ишларини олиб бораётгани ҳамда Эйфель минораси ҳали ҳам ташриф буюрувчилар учун ёпиқлиги маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, миноранинг портлатилиши ҳақидаги худди шундай таҳдид 2020 йилнинг 23 сентябрида ҳам бўлган ва ўшанда ҳам эвакуация эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бомба Эйфел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг