ESPN “орзулар жамоаси”ни эълон қилди 

Спорт 6029
image

ESPN нашри энг яхши 100 нафар футболчи ва бош мураббийларнинг йиллик рейтингини эълон қилди.

Бундан ташқари энг яхши футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа аниқланди.

Унга кўра, энг яхши мураббий германиялик Томас Тухел деб топилди. 48 ёшли мутахассис “Челси”ни UEFA Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирди. Шунингдек UEFA Суперкубогини қўлга киритди.

“Атлетико” дарвозабони Ян Облак эса овоз беришда Жанлуижи Доннарумма ва Мануель Нойерни ортда қолдирди.

ПСЖ футболчиси Ашраф Ҳакими энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўлди. Марокашлик ўйинчи бу рейтингда Трент Александр Арнольд ва Жоау Канселуни ортда қолдирди.

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш эса Маркиньос ва Жоржо Кьеллинидан устун келди.

Чап қаноти ҳимоясида “Ливерпуль” футболчиси Эндрю Робертсон, марказий ярим ҳимояда Нголо Канте, ҳужумкор ярим ҳимояда Кевин де Брюйне ва Садио Мане алоҳида ажралиб туради.

Ваниҳоят, “Олтин тўп” ғолиби Лионель Месси энг яхши ҳужумчи, Роберт Левандовски эса энг яхши тўпурар сифатида сифатида ESPN рамзий жамоасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллади. Мукофот топширилганидан сўнг, Месси Леванинг ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини таъкидлаган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
t
×