Эртароқ гол урганимизда ҳисоб ҳам бошқача кўриниш оларди – Кападзе

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси устози Темур Кападзе Қирғизистонга қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, ҳамюртларимизни Наврўз байрами билан табриклайман. Биз учун энг муҳими ғалаба эди. Имкониятларимиз кўп бўлди. Агар эртароқ гол урганимизда ҳисоб ҳам бошқача кўриниш олган бўлар эди. Лекин бунга қарамасдан Қирғизистон ҳам ёмон ўйнамади. Яхши ҳимояланди. Биз  энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак”, дейди Кападзе.

Маълумот ўрнида, Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 7-турида Қирғизистонни қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон  миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида 16 очко жамғариб, 2-ўринни мустаҳкамлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Темур Кападзе Ўзбекистон терма жаомаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг