Эртага Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ростми?
Жамият
−
05 Апрель 2020
107248Ижтимоий тармоқлар эртага, 6 апрель санасидан Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ҳақида видеоёзувлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан расмий ахборот берилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълумот ўрнида, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 298 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь