Эртага БМТ Хавфсизлик Кенгаши Арманистоннинг илтимосини бажаради
Олам
−
15 Август 2023
3075Эртага, 16 август куни соат 15:00да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Қорабоғдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўз сайтида маълум қилди.
“Арманистон илтимосига кўра учрашув 16 август куни соат 15:00 да бўлиб ўтади”, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.
Маълумот учун, Қўшма Штатлар август ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади ва иш дастурини тузади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТга Қорабоғдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилиш учун Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш талаби билан мурожаат қилганди. Баку эса Арманистоннинг бу ҳаракатини ушбу халқаро ташкилотни манипуляция воситасига айлантиришга уриниш сифатида баҳолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь