Арманистон Қорабоғдаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилди

Олам

image

Кеча, 11 август куни Арманистон БМТга Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Арманистоннинг версиясига кўра, Озарбайжон томонидан Лочин йўлагининг ёпилиши “Қорабоғдаги тинч аҳолини мажбурий тўлиқ блокада қилиш”га олиб келган. Хусусан, асосий товарлар, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи тақчиллиги кучайган. Бундан ташқари, Озарбайжоннинг Қорабоғга табиий газ ва электр энергияси етказиб беришда “қасддан, доимий равишда” узилишлар ҳосил қилиши одамларнинг турмуш тарзига катта зарар етказган. 

“Аҳоли учун ҳаётга тўғри келмайдиган шарт-шароитларни қасддан яратиш Қорабоғнинг туб аҳолисига қарши оммавий жиноятдан бошқа нарса эмас. Ҳозирги шароитда Арманистон ҳукумати глобал хавфсизликни таъминлаш ва йирик жиноятлар, жумладан, уруш жиноятлари, этник тозалаш, инсониятга қарши жиноятлар ва геноциднинг олдини олиш бўйича асосий орган сифатида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аралашувига интилмоқда”, дейилган Арманистон ТИВ баёнотида. 

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги эса Арманистон минтақага “учинчи давлатлар”ни жалб қилмоқчи, деган хавотирда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёр экани, бунинг эвазига ушбу минтақада яшовчи арманларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги кафолатланиши кераклигини айтганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев  эса яқин ойларда Арманистон билан тинчлик музокаралари муваффақиятли якунланишига умид қилишини билдирган, шунингдек, Арманистон расмийлари гарчи оғзаки баёнотларда Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олган бўлсада, бу борада ҳужжат имзоланиши кераклигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон БМТ Арманистон Лочин йўлаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг