Эртага барча давлат ташкилотларида 1 соатга “свет” ўчади
Жамият
−
24 Март
24640Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.
“Мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатиш”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик барчани ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирган.
“Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март