Эртадан ОТМларга қабул бошланади
Жамият
−
04 Июнь 1620 1 дақиқа
Эртага, 5 июнь кунидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёнлари бошланади.
Абитуриентлар ҳужжатларини my.uzbmb.uz платформаси орқали 25 июнга қадар (шу куни ҳам) топширишлари мумкин.
Қайд этиш жоиз, олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари икки босқич – “аввал тест, кейин танлов” тамойили асосида ўтказилади, яъни дастлаб абитуриентлар тест синовларида иштирок этади, тест жараёнлари тўлиқ якунланганидан сўнг эса иккинчи босқичда олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ҳамда таълим шаклини танлайди.
Шу тариқа, эртадан 2026–2027 ўқув йили учун қабул жараёни старт олади ва 25 июнда якунланади. Дастлаб абитуриентлар тест синовларини топширади.
Live
Барчаси