5 июлдан автомобиллар ҳаракати яна чекланади
Жамият
−
30 Июнь 2020
95686Ўзбекистонда карантин чораларининг кучайтирилиши ортидан “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига нисбатан яна чекловлар ўрнатилмоқда.
Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра:
“сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар;
“қизил” ҳудудларда соат 07:00 дан – 10:00 гача ва 17:00 дан – 20:00 гача автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилади.
Чекловлар жорий йилнинг 5 июль куни соат 00:01 дан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан 20 апрелга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобилларда ҳаракатланиш учун Давлат хизматлари марказларидан махсус стикер олиш кераклиги белгиланди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь