Эроннинг Саудиядаги элчихонаси етти йил деганда яна очилди

Олам

image

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқалар яхшиланиши ортидан етти йил деганда илк бор Эроннинг Ар-Риёддаги элчихонаси очилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Маълум қилинишича, Ар-Риёддаги Эрон элчихонаси ўзаро алоқаларни қайта тиклаш тўғрисидаги келишувга кўра кеча, 12 апрель куни қайта очилган. 

“Эрон делегацияси Ар-Риёд ва Жиддада элчихона ва бош консулликни ташкил этиш учун зарур чораларни кўради”, деди Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Носир Каноний. 

Эроннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик миссияси Ар-Риёд томонидан 2016 йилда шиа уламосининг қатл этилиши билан боғлиқ можародан кейин ёпилган эди. Шундан сўнг Саудия томони расмий Теҳрондан ўз дипломатларини 48 соат ичида мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўтган ойда Хитой воситачилигида келишмовчиликларни тугатиш ва дипломатик ваколатхоналарни қайта очишга келишиб олган. Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар тикланганидан бир ҳафта ўтиб эса Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд Эрон Президенти Иброҳим Раисийни расмий ташриф билан Ар-Риёдга келишга таклиф қилди. Шу ой бошида Пекинда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари олий дипломатларнинг биринчи расмий йиғилишида учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Саудия Арабистони дипломатик алоқалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг