Эронга ғалаба учун келганмиз – Аббосбек Файзуллаев

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббобсек Файзуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “A” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз кутилмалари билан бўлишди.

“Эртага бизни қизиқ ўйин кутяпти. 2 та яхши савиядаги жамоалар тўқнаш келади, лекин биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. Бор кучимизни бериб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз”, дейди футболчи.

Файзуллаев келгусида фаолиятини Европанинг қайси топ клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобни ноаниқ қолдирди.

“Ҳозир бу саволга жавоб бериш мавриди эмас, чунки эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва бор эътиборимизни бўлажак баҳсга қаратганмиз”, дейди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси устози Темур Кападзе Эрон билан баҳс олдидан ўз фикрларини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Аббобсек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг