Эрон билан ўйин олдидан Кападзе нималар деди?

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “A” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эртага бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Эронни ҳам, ўзимизни ҳам қанақа кучга эга эканимизни яхши биламиз. Бўлажак баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Эрон терма жамоасини ва мамлакат чемпионатини яхши биламиз. Иккала жамоа ўзаро кўп маротаба баҳс олиб борган, шунинг учун рақибларимиз ҳақида озми-кўпми маълумотга эгамиз. Эрон чемпионатида тўп тепадиган футболчиларимиздан ҳам рақиблар ҳақида керакли маълумотларни олдик”, дейди мутахассис.

Шунингдек, Кападзе терма жамоанинг олдинги ва ҳозирги авлоди ўртасидаги тафовут ҳақида гапирди.

“Жамоамиздаги авлодларни солиштирмаган бўлардим, олдинги авлод ҳам, ҳозирги авлод ҳам кучли. Ҳозирда энг яхши таркибимиз билан ўйнаяпмиз ва мақсадга яқинмиз”, дейди мураббий.

“Оқ бўрилар” устози Машариповнинг бўлажак ўйинда қатнашмаслиги ва Ўруновнинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида эканлигига тўхталди.

“Машарипов ва Ўруновнинг терма жамоада ўз ўрни бор. Ҳар икки футболчи ҳам термага жуда ҳам керакли ҳисобланади, лекин бу футбол, уларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдирамиз. Остоннинг жароҳати бор, аммо эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпти. Унинг ҳолатига қараб майдонга тушириш ёки туширмасликни ўйлаб кўрамиз. Қолган футболчиларда жароҳат йўқ, ҳаммаси жойида”, дейди Кападзе.

Маълумот учун, Эрон-Ўзбекистон ўйини 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Баҳсга Теҳрондаги машҳур “Озодий” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг