Эрон Трампни ўлдирмоқчи бўлганини қайси давлат разведкаси аниқлагани айтилди

Олам

image
Трамп Эрондан товон ундирмоқчи north_east

Трамп Эрондан товон ундирмоқчи

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Исроилнинг АҚШ Президенти Дональд Трампга Эрон таҳдиди ҳақида берган маълумотига шубҳа билан қаради, шу сабабли у июль ойи бошида Туркияни ўз самолётида эмас, балки бошқа самолётда яширинча тарк этди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси АҚШ махсус хизматларининг собиқ ва амалдаги ходимларига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Марказий разведка бошқармаси Исроил хабардор қилган Эроннинг Президент Дональд Трампга суиқасд таҳдидини шубҳа билан қабул қилган. Нашрнинг ёзишича, разведка бошқармаси таҳлилчилари бу разведка маълумотларини ишончли деб ҳисобламаган ва бу ҳақда Вашингтон маъмурияти ходимларига хабар берган. Бироқ, Оқ уй ва АҚШ Махфий хизмати, нашрда таъкидланганидек, таваккал қилмасликка қарор қилган ва қўшимча хавфсизлик чораларини кўрди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август куни 10 август куни “The Washington Post” газетаси Трамп 7-8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг ўзининг президентлик самолётига чиққани, бироқ бир неча дақиқадан сўнг у яширинча АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг C-32А самолётига ўтказилгани ва Туркияни яширинча тарк этганини ёзди. Вашингтон маъмурияти эса у ўз самолётида бўлганини даъво қилган. Мақолада таъкидланганидек, потенциал жиноятчиларни чалғитиш операцияси Трампга Эрон билан боғлиқ ҳақиқий таҳдид туфайли амалга оширилган.

Трамп 11 август куни АҚШ Махфий хизмати ва ҳарбийларининг тавсияси билан Туркияни ўз самолётида эмас, балки бошқа самолётда тарк этганини тасдиқлади.

Трамп 7 июль куни Анқарага тилларда достон бўлган янги самолётида келганди. Ўшанда самолёт Қатар Амири томонидан совға қилингани ва унинг тахминий бозор қиймати 900 миллион доллар атрофида экани айтилганди. Бироқ, Трамп 9 июль куни мамлакатни ўзининг янги ҳашаматли самолётига эмас, балки United Airlines компанияси самолётига чиқиб кетаётгани суратлари тарқалганди.  

Сенатдаги бир нечта демократлар Вашингтон маъмуриятидан ушбу операция тафсилотларини, шунингдек, унинг ўтказилиш сабабларини ошкор қилишни талаб қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг