Эрон Президенти ҳам Мирзиёевнинг йўлини тутди

Олам

image

Эронда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кун сайин ортиб бормоқда. Аҳоли карантин қоидаларига риоя қилмай қўйган. Ушбу масала юзасидан мамлакат Президенти Ҳасан Руҳоний хавотирини билдирди. Ҳасан Руҳоний Теҳронда ўтган Коронавирусга қарши кураш бўйича миллий қўмита йиғилиши ўз ташвишини билдирди. 

“Аҳолида коронавирус инфекциясини назорат қилиш чораларига риоя қилиш даражаси ўтган ҳафтада 82 фоиздан 62 фоизгача тушиб кетди. Бу жуда қўрқинчли ҳолат. Агар Эрон аҳолиси санитария-гигиена талабларини бажаришни тўхтатса, жиддий муаммоларга дуч келишади”, дейди Президент.  

Унинг сўзларига кўра, аҳолиси эҳтиёт чораларини кўрмаган ҳудудларда яқин ҳафталарда касалланиш кўрсаткичи ошиб кетиш хавфи бор. 

Руҳоний ватандошларга, ҳатто вакцина топилган тақдирда ҳам эҳтиёт чораларига ўамал қилишни тавсия қилди.  

“Биз вакцинанинг қанчалик самарали бўлишини, таъсирчанлиги ва қанча вақт ҳимоя қобиғини ярата олишини билмаймиз. Шу сабабли, барча санитария-гигиена талабларига риоя қилиш жуда муҳим. Жумладан ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, қўл ювиш ва дезинфекция қилиш. Шунингдек, саёҳатга чиқишдан тийилиш керак. Вакцина билан ҳам биз эски турмуш тарзимизга қайтолмаймиз”, дейди Президент.

Айни вақтда барча мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ҳам. Кеча, 18 сентябрь куни ўтган видеоселекторда Президент Мирзиёев ҳам вакцинага ишониб қолмасликка тўхталганди

“Дунёда бўлаётган воқеаларга қараб, бунга енгил қарамаслигимиз керак. Вакцина бу коронавирус тугади ёки биз шу билан ютдик, муаммоимиз ҳал бўлади дегани эмас. Шуни ҳамма билиши керак. Ҳаво ҳароратининг салгина пасайганига шамоллаш ҳам, чақирув ҳам кўпайди. Дори-дармон, маблағ захираларини саранжом қилиш лозим. Халқимизнинг олдида жуда катта масъусиятимиз ва жавобгарлигимиз бор. Буни барча билиши керак”, дейди Президент


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Руҳоний вакцина Коронавирус Вакцина

Баҳолаганлар

891

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг