Эри томонидан ваҳшийларча калтакланган аёл вафот этди

Олам

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 23 ёшли келин овсини, қайнонаси ва эри томонидан ваҳшийларча калтакланиши оқибатида комага тушиб қолгани хабар қилинган эди. Бугун, 24 январь куни аёл олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маъкум қилди.

“Афсуски, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун шифохонада вафот этди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) 8-қисми “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида хотинини болаларининг олдида белкурак билан урган эркак 3 йилга қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Оққўрғон Ички ишлар бош бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг