Эргашевнинг жамоаси нега жангни тўхтатди?
Спорт
−
26 Ноябрь 2023
46848Бугун, 26 ноябрь тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун жангда пуэрто-риколик амалдаги чемпион Сабриэль Матиасга қарши рингга кўтарилиб, 6-раунд олдидан техник мағлубиятга учради.
Эргашев жамоаси 5-раунд якунлангач, жанг давом этишини истамади. Боксчи QALAMPIR.UZ’га баҳсни нега давом эттирмаганини маълум қилди.
Унга кўра, Шоҳжаҳоннинг жангни давом эттира олмаслигига жароҳати сабаб бўлган. Ўзбекистонлик боксчининг оёғи шишиб кетиши оқибатида унинг жамоаси жангни тўхтатган.
“Ғалаба учун рингга чиққандим, бироқ оёғим шишиб ўзимга бўйсунмай қолди. Оёғимда бироз муддат аввал орттирган жиддий жароҳатим бор эди ва ўша жароҳат барибир ўз таъсирини ўтказди”, дейди Эргашев.
Шундай қилиб, Эргашев ўзининг мағлубиятсиз сериясини тўхтатишга мажбур бўлди. Матиас эса фаолиятидаги 20-ғалабасини тантана қилди.