Эргашевда жароҳат бор. Бу чемпионлик жангига таъсир қиладими?

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун мажбурий даъвогар бўлган Шоҳжаҳон Эргашев оёғидан жароҳат олганини айтди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди.

Спортчига кўра, амалдаги чемпион пуерто-риколик Сабриель Матиасга IBF томонидан мажбурий даъвогар сифатида буюрилган бўлсада, у ташкилотдан мазкур жангга қадар битта жанг сўраган.

“Рақибим чемпионлик жангимиздан аввал яна битта сўради. Мен ҳам битта жанг ўтказсам, яхши бўлар эди. Бир йил жанг ўтказмадим, бу эса катта вақт. Бугун промоутердан жанг сўрадим. Оёғимдан олган жароҳатим бор, сал бўлса ҳам тикланиш бўларди”,  дейди Эргашев.

Маълумот учун, Матиас профбоксда 20 та жанг ўтказиб, 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев эса фаолияти давомида 23 та жангда иштирок этиб, барчасида рақибларидан устун келган. У жангларининг 20 тасида нокаут, 3 тасида ҳакамлар қарори билан ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ IBF пуерто-риколик Сабриель Матиасга Шоҳжаҳон Эргашевга қарши мажбурий ҳимоя жангини ўтаказишни буюрганди. Бу жанг учун боксчиларнинг вакиллари 26 июлга қадар келишиб олиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев IBF Сабриель Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг