Эргашев ва Матиас жанги учун промоутерлик савдоси ташкил этилади

Спорт

image

Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг IBF чемпионлик камари учун жанги расман белгилангани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, супер енгил вазн тоифасида IBF камари соҳиби пуэрто-риколик Сабриель Матиас мажбурий ҳимоя жангини 2023 йил 25 августда ёки ундан олдин, айнан Ўзбекистон вакилига қарши ўтказиши айтилган. Боксчилар ва уларнинг вакиллари келишувга эриша олмагани сабабли мазкур жангни ташкил этиш учун промоутерлик савдоси ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда IBF матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, эндиликда жорий йилнинг 15 август куни промоутерлик савдоси ташкил этилади. Унда ғолиб бўлган компания мазкур жангни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлади.  Ушбу жангдан тушадиган маблағнинг 70 фоизи чемпион Сабриель Матиасга, 30 фоизи эса даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевга тегадиган бўлди.

Маълумот учун, Матиас профбоксда 20 та жанг ўтказиб, 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев эса фаолияти давомида 23 та жангда иштирок этиб, барчасида рақибларидан устун келган. У жангларининг 20 тасида нокаут, 3 тасида ҳакамлар қарори билан ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг Матиасга қарши жанги шу йилнинг 28 октябрь санасида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жанг Ўзбекистон мезбонлигида ўтиши тахмин қилинаётганди. Бу ҳақда спортчи Instagram'даги жонли эфирида айтиб ўтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев IBF Сабриель Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг