Эргашев - Матиас жанги промоутерлик савдоси қолдирилди
Спорт
−
16 Август 2023
2779Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари соҳиби пуэрто-риколик Сабриель Матиас ўртасидаги жанг учун эълон қилинган промоутерлик савдоси бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда “BoxingScene.com” хабар берди.
IBF буйруғига кўра, 15 август куни промоутерлик савдоси ўтказилиб, Эргашев - Матиас жанги ташкилотчиси аниқланиши керак эди, бироқ аукцион бир ҳафтага қолдирилди.
Бир ҳафта мобайнида Эргашев ва Матиаснинг промоутерлари жанг бўйича яна музокара олиб боради, агар шу муддат ичида ҳам томонлар келишувга эриша олмаса, проумоутерлик савдоси ўтказилади.
Қайд этиш жоиз, Эргашев ҳозирда АҚШда бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда. У охирги жангини ўтган йили август ойида мексикалик Анхель Мартинесга қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь