Эргашев АҚШда машғулотларни бошлади (видео)

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBF) камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланган ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги учун машғулотларни АҚШда давом эттирмоқда. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари соҳиби пуерто-риколик Сабриель Матиас ҳисобланади. IBF буйруғига кўра, Матиас шу йилнинг 25 августига қадар ёки ундан олдин ҳимоя жангини ўтказиши керак. Мажбурий даъвогар эса айнан Шоҳжаҳон Эргашевдир.

Ҳозирда Эргашев Майами шаҳрида жангга тайёргарлик кўрмоқда.

“Қўшма штатларда машғулотларни бошлаб олдим. Чемпионлик жанги яқин. Насиб бўлса, камарни Ўзбекистонга олиб бораман. Янги тарихга жуда яқинмиз”, дейди Эргашев. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев фаолияти давомида 23 та жангда иштирок этиб, барчасида рақибларидан устун келган. У жангларининг 20 тасида нокаут, 3 тасида ҳакамлар қарори билан ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс ассоциацияси Сабриель Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг