Шахобиддин Зоиров 1 миллион долларга эга чиқиши мумкин (видео)

Спорт

image

Бугун, 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан бокс оқшоми ташкил этилади ва турнирда ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Шахобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади.

Кеча, 5 декабрь куни бўлиб ўтган face-to-face маросимида ташкилот раҳбари Умар Кремльёв бўлажак жангда қайси боксчи 5-раундгача рақибини нокаутга учратса, 1 миллион доллар эгасига айланишини айтди.

Шу вақтга қадар профбоксда 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба эришган 31 ёшли Зоиров Венесуэла вакили Йоэль Ривасга қарши жанг қилади. 10 раунд этиб белгиланган жанг IBA Pro камари учун бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Зоировнинг рақиби 28 ёшда. У шу вақтга қадар профбоксда 3 марта рингга кўтарилиб, барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бирлашган Араб Амирликлари Шахобиддин Зоиров Халқаро бокс ассоциацияси Умар Кремльёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг