Эрдўғаннинг Путин билан музокаралари Россияда бўлиши мумкин – ОАВ
Олам
−
22 Август 2023
14441Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги учрашув Россия Федерациясида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда NTV телеканали манбаларига таяниб хабар берди.
“Президент Эрдўғаннинг Россияга бўлажак ташрифи дон келишувини қайта тиклаш бўйича келишувга эришиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
ТАСС'га Туркия етакчиси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирча етакчилар ўртасидаги музокаралар режалари борасида аниқлик йўқ. (https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/18550007)Мамлакат Президенти маъмурияти аниқ маълумотлар бўлиши биланоқ, оммавий ахборот воситаларига хабар беришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Россия томони 18 июлдан бошлаб дон йўлаги келишуви тўхтатилишини маълум қилганди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Москванинг бу қарорини қоралади. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга дон йўлаги келишувини ёки унга ўхшаш лойиҳани уч томонлама шаклда давом эттириш таклифи билан расмий мактуб юборди.
Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған имкон туғилса, сентябрь ойида Россия Президенти Владимир Путин билан Қора денгиз дон ташаббусини қайта тиклаш масаласини шахсан муҳокама қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси