Эрдўған ёпиқ эшик ортида Меркель билан “сирлашди”

Олам 3413
image

Бугун, 14 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бельгия пойтахти Брюсселда НАТО саммити доирасида Германия канцлери Ангела Меркель билан музокара ўтказди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув НАТО бош қароргоҳида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган. Унда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу ва Мудофаа вазири Хулуси Акар қатнашди.

Бугун, 14 июнь куни Брюсселда Шимолий атлантика альянсининг саммити ўтказилади. Саммит икки йилда бир чақирилади. Бу сафар давлат раҳбарлари ҳарбий блокнинг бутун бошли 10 йилга мўлжалланган мақсадларини тасдиқлаб олишлари режалаштирилган.

Бу Жо Байденнинг АҚШ Президенти сифатида иштирок этаётган биринчи НАТО саммити. Саммитнинг асосий мавзулари қаторидан Россиянинг тажовузкор ҳаракатлари ва Хитойнинг кучайиши сабаб халқаро хавфсизлик соҳасида юз берган ўзгаришлар жой олган.

Шунингдек, тадбир кун тартибида “НАТО-2030” ислоҳотлари дастури ва иқлим ўзгариши, терроризм, киберҳужумлар, шунингдек янги технологиялар билан боғлиқ таҳдидлар мавжуд.

Аввалроқ, Эрдўған НАТО саммити доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×