Дока-рўмол қуриши: Эрдўған ва Макрон даҳанаки жангдан кейин илк бор учрашдилар
Олам
−
14 Июнь 2021
8721Бугун, 14 июнь куни Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Брюсселдаги НАТО штаб-квартирасида учрашдилар.
Қайд этилишича, учрашув Шимолий Атлантика алянси раҳбарлари саммити доирасида матбуот учун ёпиқ режимда ташкил этилди.
Эрдўған ва Макрон ўртасидаги музокаралар 52 дақиқа давом этгани айтилмоқда. Учрашувда қайси масалалар муҳокама қилингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Эрдўған ва Макрон Туркия ва Франция ўртасидаги сиёсий инқироз авж олганидан буён биринчи марта учрашишмоқда.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж чеккасида чеченистонлик Абдаллаҳ Анзоров тарих ва география ўқитувчиси Самюэль Патининг жонига қасд қилди. Сўз эркинлиги дарсида Пати шогирдларига пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг карикатурасини намойиш этди. Қотилликка жавобан Макрон диний туйғуларни ҳақорат қилиш ҳуқуқини инсон ва фуқаронинг табиий эркинликларининг бир қисми, деб билишини маълум қилди. Франция раҳбарининг сўзлари Ислом дунёсида, хусусан, Туркияда ғазабга сабаб бўлди. Шундан сўнг, Туркия ва араб мамлакатлари француз маҳсулотларига бойкот бошлади. Туркияда эса Президент Эрдўғаннинг ўзи одамларни француз маҳсулотларини сотиб олмасликка чақирди.
Бу орада даҳанаки жанг фақат октябрдаги воқеалар билан боғлиқ эмасди. 2020 йилнинг 27 сентябрь куни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қаробоғ ҳудудида қуролли тўқнашувлар бошланди. Эрдўған айни вазиятда Озарбайжоннинг тарафини олиб, уни қурол-яроғ билан таъминлади ва масалани энди тинч йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини урғулади.
Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга раҳбарлик қилаётган ЕХҲТнинг Минск гуруҳи эса масалани тинч йўл билан, учинчи давлатларнинг иштирокисиз, ўзаро муросага келиш билан ечиш ҳақида баёнот берди. Хусусан, Франция Президенти Туркияни Озарбайжонни қурол-яроғ билан таъминлашда айблади. Минск гуруҳига Россия, АҚШ ва Франция ҳамраислик қилмоқда. Улардан ташқари Минск гуруҳига Беларусь, Германия, Италия, Туркия, Финляндия, Швеция ҳамда Озарбайжон ва Арманистон киради.
Хуллас, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги совуқ муносабат сиёсий, иқтисодий, товар айирбошлаш каби соҳаларда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу орада Париж Анқарадан ўз элчисини чақиртириб олди.
Жорий йилнинг январь ойи ўрталари Франция Президенти Эммануэль Макрон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Париж ва Анқара ўртасидаги муносабатларни яхшилаш таклифи билан мактуб жўнатди. Эрдўған Макроннинг ушбу мактубига ижобий муносабат билдирган. Макрон ўз мактубида Туркия Президентига “Қадрдон, Тойиб” дея мурожаат қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь