Эрдўған яна Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Францияга қарши гапирди
Олам
−
20 Сентябрь 2023
14837Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг умумий сиёсий баҳсларида яна жаҳон ташкилотини Хавфсизлик кенгаши таркибини кенгайтиришга чақирди.
“Афсуски, биз ҳозир дунёнинг оптимистик тасвирини чиза олмаймиз. Биз ўтган йилга нисбатан тобора хавфли муаммоларга дуч келишда давом этмоқдамиз. Хавфсизлик Кенгаши энди глобал хавфсизликни кафолатлай олмайди ва беш давлатнинг сиёсий стратегиялари учун кураш майдонига айланди. Ушбу орган фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чақириқларимиз БМТ доирасида тобора кўпроқ қабул қилинаётгани қувонарлидир. Биз яна айтамизки, дунё бешдан буюкдир”, дейди у БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Францияни назарда тутиб.
Эрдўған “БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Кенгашни ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлашини” ва умуман, жаҳон ташкилоти самарадорлигини оширишни маълум қилди.
“Бешдан катта дунё” шиори Эрдўғаннинг ўтган йиллардаги асосий халқаро чақириқларидан бири бўлиб қолмоқда. У мунозаралар ва қарорлар самарадорлигини ошириш учун БМТ Хавфсизлик кенгашини кенгайтириш зарурлигини ва мавжуд вазият бошқа давлатларнинг ҳуқуқларини бузаётганини таъкидлаб келади.
Шунингдек, сессияда Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц-Мусар, Япония Бош вазири Фумио Кисида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий ва доимий бўлмаган аъзолари сонини ошириш кераклигини билдирди. Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун эса Фаластин давлатини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий аъзоси сифатида тан олиниши тарафдори ва бу масала бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессияси ўтказилиши кераклигини айтди.
LiveБарчаси