Эрдўған яқин кунларда Мисрга боради

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазо секторига ёрдам бериш масаласини муҳокама қилиш учун яқин кунларда Мисрга боради. Бу ҳақда у Жазоирдан қайтаётганда, самолёт бортида туркиялик журналистларга маълум қилган.

“Мен тез орада Мисрга боришим мумкин. Мисрда бизнинг асосий кун тартибимизда воқеалар ривожида қандай қадамлар қўйишимиз, беморларни эвакуация қилиш учун нималар қилишимиз кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб топиш бўлади”, деган Эрдўған.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара Ғазодаги барча беморларни имкон қадар тезроқ эвакуация қилишга тайёр. 

”Аслида, менинг хоҳишим жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлганларни имкон қадар тезроқ Ғазодан олиб чиқиб кетишдир. Айниқса, болалар... Келинг, уларга тезроқ тиббий ёрдам кўрсатайлик. Бу масалада биз дўстларимиз билан бирдаммиз ва умид қиламанки, жараённи шу тарзда давом эттирамиз”, деган Туркия Президенти. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ вазир Фахриддин Кўжа Туркия, Миср ва Исроил Ғазо секторидан саратон касаллигига чалинган беморлар олиб чиқиш учун мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузганини маълум қилганди. 

Гуруҳ томонидан жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ғазо секторидан саратон касаллигига чалинган дастлабки 27 нафар бемор ва уларнинг 13 нафар ҳамроҳи Мисрдан Туркия пойтахти Анқарага етказилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Миср Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг