Эрдўған Мерцни огоҳлантирди
Олам
−
20 Июнь 26996 1 дақиқа
Исроил томонидан Эронга уюштирилган ҳужум бутун Европага зарар етказади. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия канцлери Фридрих Мерц билан бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида айтиб ўтди.
“Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро, икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Президент Эрдўған Исроил томонидан бошланган зўравонлик занжири бутун минтақа ва Европага миграция оқими ҳамда ядровий ёқилғи сизиб чиқиш эҳтимоли нуқтаи назаридан зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Президент Эрдўған Туркия можаро тўхтатилиши ва барқарорлик тикланиши учун ҳаракат қилаётганини, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом этишини билдирди", дейилади баёнотда.
Туркия Президентининг сўзларига кўра, Эрондаги ядровий можарони ҳал қилиш йўли фақат музокаралар орқали ўтади, бироқ ҳозирги можаро минтақавий хавфсизликка бўлган таҳдидни максимал даражада кучайтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроил томонидан ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатиш Исроил-Эрон можаросига барҳам беришнинг ягона йўли эканини айтган эди.
Live
Барчаси