Эрдўған Демирал 2 та ўйиндан четлатилганига ғазабланди
Спорт
−
06 Июль
9560Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған UEFA'нинг Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мериҳ Демирални Австрия билан 1/8 финал ўйинида урилган голдан сўнг миллатчилик ҳаракати учун Евро-2024 доирасидаги иккита ўйинга дисквалификация қилганидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда “Sabah” хабар берди.
“Кимдир немисларнинг футболкаларида бургут борлигини айтдими? Ким французларнинг либосида хўроз тасвири бор деди. Бу борада Ташқи ишлар вазирлигимиз ўз мутасаддиларини чақириб, тегишли чоралар кўради. Умид қиламанки, ҳаммаси 6 июль куни Нидерландия билан чорак финал ўйинигача ижобий ҳал бўлади. Биз майдонни ғалаба билан тарк этамиз ва кейинги босқичга чиқамиз”, дейди Эрдўған.
Эрдўған Туркиянинг Нидерландия билан ўйинини бевосита Берлинда кўришга қарор қилган.
“Агар бирор ножўя ҳолат бўлмаса, мен ўйинни бориб кўришга қарор қилганман”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги UEFA'нинг Демирал борасидаги қарорини нохолис ҳисоблагани хабар қилинганди.