Туркия UEFA'нинг Демирал борасидаги қарорини нохолис ҳисоблади
Спорт
−
06 Июль
5033Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (UEFA) Туркия терма жамоаси футболчиси Мериҳ Демирални икки ўйинга дисквалификация қилиш тўғрисидаги қароридан Туркия фуқароларининг ҳафсаласи пир бўлган ва Туркия томони бу қарорни нохолислик деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида маълум қилди.
“UEFA терма жамоамиз футболчиси Мериҳ Демирални икки ўйинга дисквалификация қилганидан афсусдамиз, юртимиздаги ва хориждаги барча фуқароларимизни чуқур хафа қилган бу қарор Европанинг айрим давлатларида нохолис ҳаракатга мойиллик кучайиб бораётгани ҳақидаги фикрни кучайтирди”, дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлиги “халқаро спорт тадбирлари жамиятлар ва мамлакатларни бир-бирига яқинлаштириш мақсадида ташкил этилганини” қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия томони Демирал иши бўйича апелляция бергани хабар қилинганди.